Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ўқитувчи ва унинг дўстлари муддатидан олдин озодликка чиқди

Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ўқитувчи ва унинг дўстлари муддатидан олдин озодликка чиқди
Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг дўстлари қамоқдан чиқди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котибига таяниб, Telegram’даги «Nemolchi.uz» лойиҳаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2022 йил 7 майдаги ажрмига кўра, фуқаро А.Х.нинг ўталмай қолган 2 йил 11 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддасига (жазони енгилроғи билан алмаштириш) асосан шу муддатга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Унинг 29 ва 28 ёшли дўстларига тайинланган жазо эса Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 12 майдаги ажримига мувофиқ ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

«Судланганлардан бири айни дамда тиббиёт марказида регистратор бўлиб ишламоқда, марказда, хусусан, болаларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилади», — дейилади хабарда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив