Норин туманида эҳтиёжманд оила фарзандларига бепул мактаб формалари топширилди
"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" доирасидаги ташаббуслар эртамиз эгалари ҳаётини қамраб олган ҳолда уларга ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларда давом этмоқда.
Норин тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан 500 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига мактаб формалари совға қилинди.
Туман маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда совға олган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари бундай эътибор учун Президентимизга, ҳомийларга миннатдорчилик билдиришди.