Россия Эрон сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Россия Эрон сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
РФнинг “Союз-2.1б” ракетаси Эроннинг “Хайём” сунъий йўлдоши ва 16 та кичик космик кемани орбитага олиб чиқди, деб хабар бермоқда “Роскосмос”.

Эроннинг Ерни масофадан туриб зондлаш учун мўлжалланган “Хайём” космик кемаси сешанба куни Байқўнғир космодромидан орбитага муваффақиятли учирилди.

Хабарда қайд этилишича, Эрон сунъий йўлдоши билан биргаликда орбитага 16 та кичик рус қурилмаси – “CubeSX-HSE-2”, “Монитор-1”, “UTMN”, “CYCLOPS”, “Siren”, ”КАИ-1”, “Кузбасс-300”, “Skoltech-B1”, “Skoltech-B2”, “Polytech Universe-12, “Polytech Universe-2”, “Vizard”, “Геоскан-Эдельвейс”, “MIET-AIS”, “ИСОИ” ва “ReshUCube” ҳам учирилган.

Сунъий йўлдошлар илмий ва технологик тадқиқотлар, жумладан, сунъий йўлдошлараро алоқа каналларини амалга ошириш технологияларини ишлаб чиқиш, электромагнит нурланиш даражасини ўлчаш, Ерни масофадан туриб зондлаш ва экологик вазиятни кузатиш учун мўлжалланган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив