Япония янги ҳукумати тасдиқланди

Япония янги ҳукумати тасдиқланди
10 август куни Японияда янги ҳукумат тузилди. Вазирларнинг янги рўйхатини ўтказилган махсус матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби лавозимини сақлаб қолган Хирокадзу Мацуно ўқиб эшиттирди.

Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси ўзгаришлардан сўнг Фумио Кисида ҳукуматда ўз лавозимини сақлаб қолди. Шунингдек, янги Вазирлар Маҳкамаси таркибида Молия вазири, Давлат ерлари, инфратузилма ва туризм вазири ҳамда Иқтисодий тикланиш вазири хизматларини давом эттирадилар.

Токио университетининг профессори, Токио фонди эксперти Кадзуто Судзуки таъкидлаганидек, Япония ташқи сиёсати янги ҳукумат даврида ҳам ўзгармасдан қолиши керак. Ташқи ишлар вазири Хаяси вазифасида қолганининг биринчи сабаби дунёдаги беқарор вазият ва бундай шароитда ташқи сиёсат идорасини сақлаб қолиш истаги билан боғлиқдир.

Қолган вазирликлар раҳбарлари турли важлар билан Вазирлар Маҳкамаси таркибидан чиқарилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив