Tashkent city қурилишида иштирок этаётган минорали кран операторининг ҳаёти ҳақида фильм суратга олинади

Tashkent city қурилишида иштирок этаётган минорали кран операторининг ҳаёти ҳақида фильм суратга олинади

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК «Осмондаги қиз» мураккаб постановкали бадиий фильмини суратга олишга киришди.


Ушбу фильм пойтахтимиздаги "Tashkent city" мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм постановкачи режиссёри Анвар Мадраимов, сценарий муаллифлари Адил Коптан ва Ян Миленин, бадиий раҳбар Рашид Маликов.

– Фильм юртимизда аёллар ҳам катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беради, – дейди бадиий раҳбар Рашид Маликов. – Бунда аёл жасорати, иродаси гавдалантирилар экан, ўзбек аёлининг ақл-заковатига алоҳида урғу берилади. Бадиий фильмда ҳаётий воқеалардан фойдаланилмоқда. Қаҳрамон ҳам айнан шу бугунги техника тараққий этган даврда яшаяпти. Тошкентнинг бугунги ўзгаришларига гувоҳ бўляпти. «Осмондаги қиз» ўзбек аёлларининг ютуқлари ҳақида энг яхши фильм бўлади. Қолаверса, Тошкентнинг туристик салоҳиятини ҳам кенг тарғиб қилади.

Кинематография агентлиги матбуот хизмати маълум қилишича, сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестиваль олди агентликда ишлар қизғин давом этмоқда. 
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив