Chevrolet Tracker Premier тахминий нархи маълум бўлди

Chevrolet Tracker Premier тахминий нархи маълум бўлди
Юқори даражадаги Chevrolet Tracker - Premier тўпламининг тахминий нархи маълум бўлди. Бу 300 миллиондан ошади, баъзи манбаларимиз ҳатто Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Tracker Premier учун 320 миллион деган рақамни ҳам келтирмоқда. Бу ҳақда "autostrada" манбаси хабар бермоқда.

Худди шу манбага кўра, юқори даражадаги Chevrolet Tracker Premier нархи 320 миллион сўмга етиши мумкин.

320 миллион сўм Chevrolet Tracker Premier учун максимал нарх чегараси ҳисобланади.

Ўзбек Chevrolet Tracker 2023 Хитой версиясидан қимматроқ бўлади – машинада янги вариантлар пайдо бўлади, масалан, ярим автоматик параллель тўхташ тизими. Бу Chevrolet Tracker Premier нархининг ошишини оқлаши мумкин.

Биздаги маълумотларга кўра, Chevrolet Tracker’нинг энг қиммат версияси учун максимал нарх чегараси 320 миллион сўмдир. Чакана нархлар ҳали якуний тасдиқланмаган, аммо автомобиль нархининг юқори чегараси аниқланган. Бу рақобатчилар - KIA ва Hyundai нархларининг ҳозирги даражаси билан боғлиқ: агар Траcкер қимматроқ бўлса, харидорлар хорижий автомобилни афзал кўришлари табиий шундан келиб чиқиб ҳам компания юқоридаги нархни белгилашга яқин.

Янги Траcкернинг нархи расман эълон қилинмаган бўлсада, "Tracker"нинг импорт қилинган "ноль" километрли версиялари иккиламчи бозорда 260-290 миллион сўмга сотилмоқда.

Ўзбекистонда Tracker'дан ташқари Hyundai Creta, Kia Seltos ва Kia Soul ихчам кроссовер/баланд хетчбек сегментида тақдим этилган.

Hyundai Creta ва Kia Seltos ўхшаш конфигурацияда 370 миллион сўмга тушди. Бироқ Seltos'нинг асосий версияси 306 миллион сўмга тушади, бундан ташқари, Kia автомобиллари учун 50% олдиндан тўлов билан бир йилга фоизсиз автокредит олиш имконияти мавжуд.

Айтганча, Kia K5 бизнес-класс седанининг дастлабки жиҳозлари энг яхши Tracker'дан атиги 10 миллионга қимматроқ бўлади, аммо булар турли тоифадаги автомобиллар ва улар турли мақсадли аудиторияга эга.

Аммо Kia Soul Tracker Premier’дан арзонроқ туради, албатта, агар Траcкернинг тахминий нархи ҳақидаги маълумотларимиз тасдиқланса.

Kia Soul'нинг нархи 269 миллион сўмдан бошланади. Tracker билан таққосланадиган конфигурацияда автомобиль 292 миллион сўмга тушади.

Агар Chevrolet Tracker 320 миллион сўмдан сотувга чиқса, Chevrolet ортидан Kia ва Hyundai ҳам ўз автомобиллари нархини оширади.

Шунингдек, Chevrolet Tracker’нинг хитойча версиялари нархи иккиламчи бозорда ҳам ошади янги Premier тўплами, гарчи у замонавий янги вариантларнинг яхши тўпламини тақдим этса-да, сиз 60 дан 80 миллион сўмгача қўшимча пул тўлашингиз мумкин бўлади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив