Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 18 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 16 август куни соат 17:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси (кўприк усти)да бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган бир қанча транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқарма ЙТҲда қанча автомобиль иштирок этганига аниқлик киритмаган.