Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар пора билан қўлга тушди
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ВКА режимида, туман судининг судьяси Анвар Икромовнинг раислигида 1983 йилда туғилган, илгари Учтепа туман прокуратурасида терговчи лавозимида ишлаган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилган.
Судланувчи 2019 йилнинг августидан Учтепа туман прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаб келган.
Эгаллаб турган лавозимига кўра, мансабдор шахс бўла туриб, бевосита ўзига юклатилган хизмат вазифаларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари доирасида амалга ошириб, қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш киради.
Бироқ иш юритувидаги Тошкент шаҳар прокурорининг 2022 йил 8 апрель кунидаги розилиги билан Иқтисодий жиноятларга қарши департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодекси 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддасининг 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 2022 йилнинг 9 апрель кунидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган.
Терговчи ноқонуний бойлик орттириш мақсадида МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари ҳамда жамиятнинг ҳуқуқшуносини бир неча маротаба Учтепа тумани прокуратурасига чақиртирган.
Уларга жиноят иши бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича аниқланган 1 миллиард 186 миллион 612 минг 773 сўмлик қўшимча қиймати солиғи ва 859 миллион 868 минг 334 сўмлик фойда солиғини жами 2 миллиард 46 миллион 481 минг 107 сўм миқдордаги зарарларни тўланмаган тақдирда, иш бўйича жамиятнинг раҳбарини айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишни айтган.
Бундан ташқари, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни, содир этилган жинояти унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кирса-да, унда беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланганини, жамиятнинг раҳбарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун унга пора тариқасида 50 000 АҚШ долларини беришини айтган.
Агар бунга рози бўлмаса ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушлашини ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашлик учун туман судига илтимоснома тақдим қилишини айтиб, тамагирлик йўли билан жамиятнинг ҳуқуқшуноси орқали 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришни бир неча маротаба талаб қилган.
Хусусан, МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбарининг аризасига асосан, 2022 йил 29 апрель куни, соат 12:30 ларда, ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи Учтепа тумани, Фарҳод кўчасидаги савдо мажмуаси олдига Matiz русумли автомашинада йўловчи сифатида келиб, у ерда уни кутиб турган жамиятнинг ҳуқуқшуносини ушбу автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтқизган.
Сўнг автомашина кинотеатр олдидаги чорраҳага етгач, автомашина салони ичида жамиятнинг ҳуқуқшуносидан полиэтилен пакетга солинган, олдиндан кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ долларини олгандан кейин жамиятнинг ҳуқуқшуносини тушириб, ушбу машинада ҳаракатланишни давом эттириб, 3-бекатга яқинлашганида тезкор ходимлар томонидан тадбир давомида ушланган.
Суд-дактилоскопик экспертизасининг хулосасига кўра, оқ-ҳаво рангли полиэтилен пакетда судланувчининг чап қўл катта бармоғининг изи борлиги аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган судланувчи унга эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдирди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 3-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.