Норин туманида байрам савдо ярмаркаси ташкил этилди

Норин туманида байрам савдо ярмаркаси ташкил этилди
Норин туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маъулм қилишича, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан байрам ярмаркаси ташкил этилган. Ярмаркада арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат расталар ташкил этилган.

Байрам савдо ярмаркаларида 50 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт, гурунч, умуман олганда, байрам арафасида дастурхон учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилади. 

"Сиз азизларни ушбу ташкил этилган арзонлаштирилган байрам ярмаркасига лутфан таклиф қиламиз." - дейилади хабарда
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив