Норин туманида эҳтиёжманд оила фарзандларига бепул мактаб формалари топширилди
Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ота-оналар фарзандларига ўқув қуроллари, ўқувчи формаси олиш тадоригида. Бундай кезларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда вояга етаётган ўғил-қизларга ғамҳўрлик қилишнинг савоби ниҳоятда улуғ.
Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов ҳамда сектор раҳбарлари ташкилотчилиги билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган оилаларнинг 600 нафар болажонларга мактаб формалари совға қилинди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда совға олган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари бундай эътибор учун Президентимизга, ҳомийларга миннатдорчилик билдиришди.