Bloomberg: Британия энергия инқирози туфайли Австралиядан газ импорт қила бошлади
Буюк Британия Европа мамлакатларидаги энергия инқирози фонида Австралиядан суюлтирилган газ импорт қилишни бошлади.
Бу ҳақда Kpler энергетика таҳлилий компанияси маълумотларига таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 2016 йилдан бери Австралиядан Европага бирорта ҳам ЛНГ етказиб берилмаган.
Материалда айтилишича, газли кема Британияга 22 август куни етиб келади.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги Буюк Британия ҳукумати келгуси қишда “энг ёмон сценарий” юзага келган тақдирда қиролликда фавқулодда электр таъминоти режасини, жумладан, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни меъёрлаштириш имкониятини тайёрлаётгани ҳақида ёзган эди.