Хитойда туғилиш кескин камайгани сабабли аборт қисман тақиқланди
Хитой ҳукумати «Туғилишни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома»ни эълон қилди. Унда туғруқдан олдин ва туғруқдан кейинги даврда қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган, дея хабар берди Синьхуа агентлиги.
Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси бошқа 16 орган билан ҳамкорликда эълон қилган ҳужжатга кўра, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизмат сифатини ошириш, туғруқ таътиллари сиёсатини такомиллаштириш, уй-жой ва солиқ имтиёзлари, болалар учун қулай иш ўринларини рағбатлантириш каби чора-тадбирлардан иборат.
Шунингдек, Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси абортни қисман тақиқлаганини эълон қилди. Хитой расмийларига кўра, 2015 йилдан 2019 йилгача мамлакатда ҳар йили ўртача 9,5 миллион аборт қилинган. Соғлиқни сақлаш ходимларининг таклифига кўра, энди ҳомиладорлик фақат тиббий сабабларга кўра тўхтатилиши мумкин. Шунингдек, келгусида оналарга ижтимоий ёрдам кўрсатиш кўлами кенгайтирилиб, бепуштликни даволаш йўлга қўйилади.
Бу йил Хитойда туғилиш кўрсаткичи энг паст даражага тушиши кутилмоқда: мамлакатда 10 миллиондан кам чақалоқ туғилади (ўтган йили 10,6 миллион чақалоқ туғилган, бу аввалги йилга нисбатан 11,5 фоизга кам).
БМТ прогнозларига кўра, 2023 йилда Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади.
1980-2015 йилларда Хитойда «бир оила – бир бола» сиёсати амалга оширилди. 2016 йилда оилаларга 2 нафар фарзанд кўришга рухсат берилган бўлса, яна 5 йилдан сўнг учинчи фарзандга рухсат берилди.