“Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳодимлари янги бинода иш бошлади

“Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳодимлари янги бинода иш бошлади
Кейинги йилларда юртимизда халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан маҳаллалар тизимида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Норин туманидаги “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ўзига тегишли бўлган идора биносига эга бўлди.
 
Маҳалла фуқаролар йиғини биносини расмий  очилиш маросимида Норин туман ҳокими Ж.Нурматов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Алоходжаев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Мукаррамовлар иштирок этишди.

“Учтепа” маҳалласи идораси тадбиркор Мирзамахмудов Ихтиёр ҳомийлигида хусусий шерикчилик шартларида қурилиш ишлари якунланиб, маҳалла учун 5 та хона қуриб берилди. Маҳаллада 4440 нафар фуқаролар, 952 та хонадонлар мавжуд. Аввалги йилларда маҳалла тадбиркорга тегишли бўлган бинонинг 2 та хонасида фаолият юритган эди.

Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан маҳалла фаолияти учун зарур бўлган мебеллар тўплами ва компъютер тўплами билан тўлиқ таъминлаб берди. 

МФЙ биносини расмий очилиш маросимида иштирок этганлар кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, кейинги 2 йилда барча МФЙлар фаолияти учун алоҳида бино билан таъминлашга эришилмоқда.

“Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида маҳалламиз учун кичик бир тарих бўлди, сабаби барча қулайликларга эга бўлган бинода иш бошлаяпмиз, Президентимиз томонларидан белгилаб берилган “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили асосида иш олиб боришга, маҳаллада жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишга, маҳаллада миллий қадриятларимиз асосида турли тадбирларни ташкил қилиш масъулиятини юкламоқда”,-деди “Учтепа” маҳалласи раиси Шералиев Дилшод.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив