Наманган вилоятида пахта теримига киришилди
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида жойлашган дала майдонига борди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ахборот хизматининг маълум қилишича бу йил вилоят бўйича 1193 нафар фермер хўжаликларининг 63406 гектар майдонларида ҳар гектаридан 37,2 центнердан жами 235 624 тонна пахта хом ашёси териб олиш режалаштирилган. Олтита кластер ҳосил қабул қилишга тайёр.
"Бугун Тўрақўрғон туманидаги "Аҳмаджонов Абдуллажон" фермер хўжалигида жорий йил ҳосилини тез ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, туманлар ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар иштирок этишди.
Бу йил Тўрақўрғон туманида 4269 гектар майдонда пахта етиштирилган. Эрта баҳордан қилинган меҳнат маҳсули чаққон қўлларга маҳтал бўлиб турибди. Пахтанинг давлат харид нархи ошгани деҳқонларни ҳам, теримчиларни ҳам руҳлантириб, шижоат билан меҳнат қилишга чорламоқда.
Семинарда улуғ ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди. Вилоят ҳокими раҳбарлигида пахтазорга кирилиб, нуронийлар ҳамроҳлигида терим бошлаб берди" - дейилади хабарда.