Норин туманида пиллачилик озуқа базасига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Норин туманида пиллачилик озуқа базасига алоҳида эътибор қаратилмоқда
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ва вилоят сектор раҳбарлари Норин туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, агротехник тадбирлар билан танишдилар.

Дастлаб “Ғалаба” ММТП ҳудудидаги “Норин агропилла” МЧЖ га қарашли янги барпо этилган тутзорда тут кўчатлари парвариши кўздан кечирилиб, пилланинг муҳим озуқа базасини мустаҳкамлаш юзасидан тавсиялар бердилар. Мавсумда  650 минг дона янги тут дарахтлари экиш, фермер хўжалик дала майдонлари четига 500 минг дона шундай ниҳоллар жойлаштириш кўзланяпти.  Ҳозирги кунда 4 гектар майдонга  тут кўчатлари экиш юмушлари бошлаб юборилган.

Жорий йил туманимизда 3349 қути қурт уруғи парваришланади, 191 тонна “кумуш тола” ҳосил олиш режалаштирилган. Ҳозиргача  6000 нафар пиллакор билан ички шартномалар тузилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив