Ўзбекистонлик олий маълумотли аёллар бир оила учун икки нафар фарзанд етарли деб ҳисоблайди
“Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Ҳамид Абдураимов АОКАда ўтказилган брифингда социологик тадқиқот натижаларини эълон қилди.
? Таҳлиллар жорий йилнинг 8 августдан 15 сентябрга қадар барча ҳудудларда, 15 та шаҳар, 33 та туман ва 204 та маҳаллада ўтказилди.
✔️ Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги аёлларнинг 47,3 фоизи 4 нафар, 38,6 фоизи 3 нафар фарзандли бўлишни режалаштиришган.
✔️Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3 %) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деган фикрда. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилди.
✔️ Хотин-қизларнинг 64,4 фоизи ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида етарли даражада, 13,1 фоизи қисман хабардор, 22,5 фоизи умуман маълумотга эга эмас.
✔️ Ҳар ўнинчи ҳолатда (9,3 %) кузатилган исталмаган ҳомиладорлик ҳимояланиш воситалари тақчиллиги туфайли юзага келган.