Хотин-қизларга ОТМга киришда имтиёз берилиши мумкин
"Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат тажрибасига эга аёлларни ОТМларга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилиш таклифи билдирилган.
Ҳукумат қарори лойиҳасида хотин-қизларга тавсиянома Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир марта берилиши ҳамда тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил муддатга амал қилиши белгиланган.
▪️ Шунингдек, хотин-қизларга алоҳида квота ажратилиши ва бундай абитуриентлар ўртасида алоҳида тест синовлари ўтказилиши белгиланмоқда.