АҚШ Украинадан Россия билан музокараларда очиқлик кўрсатишини сўрамоқда

АҚШ Украинадан Россия билан музокараларда очиқлик кўрсатишини сўрамоқда
АҚШ президенти Жо Байден ҳукумати Украина етакчиси Владимир Зеленскийдан Россия билан музокараларга очиқлик кўрсатишни сўрамоқда, деб ёзади The Washington Post манбаларига таяниб.

Нашр манбаларига кўра, бу ҳаракатлар Украинани музокарага ундаш эмас, балки “халқаро тарафдорлари олдида маънавий қадр-қимматни сақлаш”га қаратилган.

Газетанинг қайд этишича, бу катта эҳтимол билан "бошқа давлатларнинг Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъминлашга қаратилган қасддан қилинган уриниш".

30 октябрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарб Россия президенти Владимир Путиннинг музокараларга тайёрлиги ҳақида билиши кераклигини айтди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив