Шомуродовнинг асосий рақобатчиси "Рома"дан кетиши мумкин
"Рома" ўз ҳужумчиси Тэмми Абрахам билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Calciomercato.com хабарига кўра, римликлар футболчининг ҳозирги спорт формасидан норози, бунинг учун уни жамоа устози Жозе Моуриньо танқид қилган ва январь ойида 25 ёшли ҳужумчи бўйича таклифларни тинглашга тайёр бўлади.
"Бўрилар" спорт директори Тиаго Пинто ушбу трансфер орқали "Рома"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Сассуоло"да ўйнаётган Давиде Фраттезининг қайтишига ҳомийлик қилмоқчи. Бироқ ярим ҳимоячининг ҳозирги клуби унинг юлдузи билан хайрлашишни истамайди ва уни фақат катта миқдордага товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр бўлади.
Абрахам жорий мавсумда “Рома” сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушди. Англиялик ҳужумчида 4 та гол ва битта голли узатма бор. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ҳозирги формаси ёмон бўлгани учун ўз жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун сўнгги рўйхатига футболчини киритмасликка қарор қилди.