Amazon бирданига 10 минг ишчисини бўшатмоқчи

Amazon бирданига 10 минг ишчисини бўшатмоқчи
Дунёдаги энг йирик интернет дўкони Амаzon лойиҳалаштириш бўлимидаги баъзи ишчиларини бўшатди. Компания чакана савдо ва инсон ресурслари бўлимини қўшиб ҳисоблаганда, жами 10 мингга яқин ишчиси билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Амаzon'нинг ижрочи директори Дэйв Лимп ўз блогида компания лойиҳалар бўлимидаги жамоаларни бирлаштиришга қарор қилганини айтган.


“Биз ноодатий ва ноаниқ макроиқтисодий муҳитга дуч келишда давом этмоқдамиз. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Биз сўнгги бир неча ой ичида мижозларимиз ва бизнесимиз учун энг муҳим бўлган нарсаларга аҳамият бериш устида ишламоқдамиз”, деган Дэйв.

Агар Амаzon'нинг иш жойларини қисқартириш борасидаги режаси амалга ошадиган бўлса, компаниянинг ишчилари сони 3 фоизга қисқаради. Ҳозирда компанияда тахминан 300 минг киши ишлайди.

Амаzon дунёдаги энг кўп иш ўрни яратувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Аммо технология секотридаги пасайишлар дунёнинг энг йирик интернет дўконига ҳам таъсир қилди. 
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив