Twitter асосчиси Жек Дорсининг янги "марказлаштирилмаган" ижтимоий медиа тармоғи: Bluesky

Twitter асосчиси Жек Дорсининг янги "марказлаштирилмаган" ижтимоий медиа тармоғи: Bluesky
Twitter асосчиси Жек Дорси бошчилигидаги янги "марказлаштирилмаган" (бошқарадиган маълум ташкилот ёки серверига эга бўлмаган) ижтимоий медиа платформаси Bluesky бета-тестлар устида ишламоқда.

Илон Маск Twitter'ни 44 миллиард долларга сотиб олганидан сўнг компаниянинг келажаги ҳақидаги муҳокамалар давом этаркан, Маскнинг фойдаланувчиларни баъзи функция ва қўшимчалар учун пул тўлашга чақиргани кўплаб реакцияларга сабаб бўлди ва баъзи машҳур шахслар Twitter'ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Twitter'нинг кўплаб юқори мартабали ходимларини ишдан бўшатиб, директорлар кенгашини тарқатиб юборган ва ўзини вақтинчалик ягона ҳукмрон деб эълон қилган Маскнинг бош оғриғига сабаб бўладиган энг муҳим воқеа бу Twitter'га янги рақобатчиларнинг пайдо бўлишидир.

Bluesky "марказлаштирилмаган" Web 3.0 технологияси билан ишлаши тахмин қилинмоқда. Дорси аллақачон бета версиясини синаб кўрмоқчи бўлганларни платформадан фойдаланишга таклиф қилган. Ушбу чақириқдан сўнг, икки кун ичида 30 мингдан ортиқ иштирок этиш сўрови келиб тушгани маълум қилинди.

Дорсининг блокчейнга асосланган Bluesky платформаси ҳали фаолиятини бошламаган бўлса-да, фойдаланувчилар ҳозирдан бета-версияга арзия топширишлари мумкин.

Gizmodo технологик сайти маълумотларига кўра, Bluesky'нинг асосий хусусиятларидан бири унинг "AT Protocol" номли технологиясининг фойдаланувчиларга ўз алгоритмларини бошқариш имконини беришидадир.

Ушбу платформанинг яна бир ўзига хослиги шундаки, турли тармоқлардаги ҳисоблар ушбу тармоққа тўғридан-тўғри ўтказилиши мумкин. Шунингдек, битта иловада турли платформалар ўртасида алмашиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.

Bluesky веб-сайтида "Bluesky" номли мобил илова қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилиши хабар қилинган.

Дорси 2019 йилда Twitter'нинг "ижтимоий тармоқлар учун очиқ ва марказлашмаган стандарт"ни ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.

Ўзининг аввалги баёнотларида, "Янги платформага эҳтиёж бор. Бу алоҳида компания бўлмаслиги мумкин", деган Дорси, Twitter'нинг шифрланган хабар алмашиш иловаси Signal'га ўхшаш "очиқ манбали протокол"га эга бўлиши кераклигини маълум қилган эди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив