Ўзбекистон фриланс бозорига кириш учун тайёрми?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистоннинг фриланс бозорига кириш имкониятларини баҳолади.
Тадқиқот давомида 2015-2021 йилларда Ўзбекистоннинг фриланс бозорига кириш учун тайёрлик индекси ҳисоблаб чиқилди ва қуйидаги асосий натижалар олинди:
1. Тадқиқ этилаётган даврда индекс қиймати 43,9 дан 59,9 гача кўтарилди.
2. Бу вақт оралиғида инфратузилмаларнинг ривожланиш кўрсаткичи 38,0 дан 64,2 гача кўтарилди ва у индекснинг ортишига энг катта ҳисса қўшди.
3. Энг катта ўсиш маълумотларни узатиш халқаро тармоғининг ўтказувчанлик имконияти (74,7 маротаба) ва масофавий банк хизматлари тизимларидан фойдаланувчилар (жисмоний шахслар) сони (20,2 маротаба) каби кўрсаткичлар бўйича қайд этилди.
Ўзбекистоннинг фриланс бозорига кириш учун тайёрлик даражасига олий таълим билан қамраб олишнинг 3,8 маротаба, интернетдан фойдаланувчилар сонининг 2,4 маротаба ортиши, провайдерлар учун интернет-хизматлар (ташқи канал) учун тарифлар қийматининг 86,4 маротаба пасайиши ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Upwork фриланс платформаси ҳисоботига кўра, бугунги кунда фрилансерларга бўлган талабнинг каттагина қисми ( тахминан 50 фоиз) ҳамон кичикроқ ва ўртача капитал айланишига эга бўлган компанияларнинг улушига тўғри келади. Бироқ, , Fortune 500 рўйхатидаги (Amazon, Apple, Microsoft, Facebook, PepsiCo ва бошқа компаниялар) йирик компанияларнинг 33 фоизи ўз ишини аутсорсингга бериш учун фрилансерлар биржасига мурожаат қилмоқда.Прогнозларга кўра, 2025-йилга борганда глобал фриланс бозорининг ҳажми 13,84 триллион АҚШ долларига етади.
Дунё фриланс бозорининг тез суръатлар билан ривожланиши унга Ўзбекистоннинг ҳам кириши зарурлигидан далолат беради. Бу масала қанча узоқ чўзилса, мамлакатимиз шунча кўп имкониятни қўлдан бой беради. Ҳозирги вазиятни инобатга олганда мамлакат ҳукумати томонидан фриланс бозори фаолиятини фаоллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар (фрилансерлар) нинг ҳуқуқий мақоми яқинда қонунийлаштирилди ва соддалаштирилди. Ўзбекистонда фрилансерлар фаолиятини давлат меъёрий актлари билан қонунийлаштириш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини татбиқ этиш кўзда тутилган. Меҳнат гувоҳномаларининг жорий этилиши расмий рўйхатдан ўтмасдан яширин иқтисодиётда банд бўлган фуқароларнинг меҳнатини қонунийлаштиришга қаратилган.