Жаҳон банки Ўзбекистонда хусусий бизнес ривожланмаётганини қайд этди
Жаҳон банки томонидан Ўзбекистоннинг танлаган иқтисодий ривожланиш йўли, бунда эришилган ютуқ ва камчиликлар қайд этилган баёнот эълон қилинди.
Билдирилишича, узоқ йиллик ёпиқликдан сўнг, мамлакат ривожланиш йўлини танлаган. Бироқ, Ўзбекистонда соғлом бозор рақобати яхши ривожланмаган. “Bertelsmann Transformation Index” ташкилотининг эълон қилган маълумотларига кўра, 2016-2020 йиллар мобайнида Ўзбекистон маҳсулот бозорида рақобат сезиларли даражада ўсган. Аммо, у рақобат борасида Россия, Польша, Украина каби Европа ҳамда Тожикистон каби Марказий Осиё давлатидан ортда қолмоқда.
Банк қуйидагилар амалга оширилиши кераклигини таъкидлаб ўтган:
— Хусусий сектордаги бизнеслар фаолиятида рақобатни ривожлантириш, давлат улушини камайтириш;
— бизнеслар ривожини қўллаб-қувватлайдиган солиқ тизимини яратиш;
— микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг молиялаштириш имкониятларини яхшилаш;
— электр соҳаси ва кадрлар салоҳиятини ошириш.