Сайт ҳақида

«NORINLIKLAR.UZ» - Норин туманидаги энг фаол ҳамда ягона онлайн ОАВ нашрлардан бири. Сайт ўз олдига Норин туманидаги ва бошқа жабҳалардаги рўй бераётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор, аниқ ва холис ахборот беришни мақсад қилиб қўйган.

Сайтдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фақатгина интернет траффик сарфланади.

Norinliklar.uz - Telegram мессенжерида @Norinliklar номли канал фаолият юритади. Бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу номдаги саҳифалари мавжуд бўлиб, ҳозирда ўз фойдаланувчиларига эга бўлиб бормоқда.

Лойиҳа 2021 йилнинг январида фаолиятини бошлаган. ОАВ сифатида 2022 йилнинг 25-январь ойида 1506 рақами билан давлат рўйхатидан ўтган. Лойиҳа муассиси «SHERKHAN MEDIA HOLDING» МЧЖ ҳисобланади.

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради.

«NORINLIKLAR.UZ» сайти материалларидан фойдаланиш шартлари

«NORINLIKLAR.UZ» сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда нашр этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар асослилиги учун (манбаси кўрсатиб ёзилганлиги эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Сайтда нашр қилинган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бир хил бўлмаслиги мумкин.

Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатларининг ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Сайт материалларидан бошқа сайтлар ёки ОАВ фойдаланиши шартлари:

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.

Сайтдаги маълумотлардан фақат таҳририятдан ёзма равишда рухсат олингандагина фойдаланиш талаб этилади.

Материаллардан фойдаланишда, сайт номини (муаллифини) берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган ҳудудда тақдим этиш сўралади.

Масалан, «Бу ҳақда NORINLIKLAR.UZ сайти хабар берди».

Бу ўринда нашр номи — «NORINLIKLAR.UZ» сўзига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола http://norinliklar.uz/ саҳифасига йўналтирилган бўлиши, қолаверса, «хабар беради» сўз бирикмасига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола «NORINLIKLAR.UZ» сайтидан олинган хабарга йўналтирилган бўлиши керак.

Бошқа нашрлар билан ҳамкорликда ишлашдан доимo мамнун бўламиз.