chipta.railway.uz сайтида онлайн навбат жорий қилинди
Барча бўғиндаги олий ва ўрта таълим муассасаларида қишки таътил муддатлари жорий йил 18 январга қадар узайтирилгани сабабли бугунги кунда талабалар томонидан жорий йилнинг 7-8-9 январь кунларига онлайн тарзда харид қилинган чипталарни бошқа муддатларга алмаштириш мақсадида талаба ёшлар chipta.railway.uz сайтидан фойдаланишмоқда, бундан ташқари шу вақтнинг ўзида, бошқа йўловчилар ҳам онлайн чипталарни сотиб олиш ҳаракатида, темир йўл кассаларида ҳам ушбу тизимдан фойдаланилмоқда ва шу боис, веб-сайт серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишламоқда.
Мазкур вазиятда, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-сайтда онлайн навбат жорий қилинган. Ҳозирда ушбу тизимнинг ўрнатилган тартибда ишлаши кузатилмоқда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ тизимдаги носозликлари учун узр сўради.