Тадбиркор Мурод Назаров айни кунларда уйни иссиқроқ сақлаш чорасини айтди
Тадбиркор Мурод Назаров ўзининг facebook'даги саҳифасида айни кунларда аномал совуқда уйни иссиқроқ сақлаш чоралари ҳақида пост қолдирди.
"ИЛТИМОС, ТАРҚАТИНГ!
Эртадан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Бундай 3-4 кунлаб -20 С га яқин бўладиган ҳавони ҳали биз кўрмаганмиз. Аллоҳдан буни бало эмас, барака бўлишини сўраган ҳолда, мен бир шахс, оила боши ва компания раҳбари сифатида қуйидаги чораларни кўришни тўғри деб биламан:
* Уйимиз ромлари четини скочлаб чиқдим. Мақсад - иссиқликни максимал даражада уйда ушлаб қолиш ва энергия сарфини қисқартириш.
* Энг кўп фойдаланадиган хоналардан ташқари ҳамма хоналарни батареяларини ўчириб қўйдим. Ҳатто болаларимни ҳам бир хонада 2 киши эмас, 3-4 киши бўлиб ухлашларига шароит яратдим. Ортиқча хоналарга электр ва газни сарфламаслик мақсадида.
* Хоналарда ёқиладиган электр ва чироқларни минимал, ўта зарур пайтларда ишлатиш.
* Ҳамкасабаларимга 4-5 кун ишга чиқмасдан, ўз уйларидан, онлайн ишлашга рухсат бердим. Агар кўп қор ёғиб, йўллар сирпанчиқ бўлса, ҳаётларини хафв остига қўймасликлари учун. Бош устига, ишхонада иситиш ва ёритишга кетадиган электр ва газ сарфи ҳам тежалади.
* Ҳовлидаги сув қувурларидаги сувларини тушириб, бўшатиб қуйдим, ёрилиб кетмаслиги учун.
Келаётган кунлар ҳаммамиз учун синовдир. Бундай аномал совуқ кунлардан фақат биргаликда чоралар кўрган ҳолда эсон-омон ўтиб оламиз, Худо хоҳласа.
Ҳар ким фақат ўзини ўйласа, уйида электр иситгич ва кондиционерларни ёқиб оламан деса, ҳаммамиз газ ва электрсиз қолишимиз мумкин. Шунинг учун коллектив маъсулиятни англаган ҳолда, 4-5 кунда ўтиб кетадиган синовли кунларда ҳар бир шахс, ҳар бир оила тежамкорлик режимига ўтишимиз мақсадга мувофиқ.
Ин шаа Аллох бу кунлардан ҳам эсон-омон ўтиб оламиз.
P.S. Мен билмаган ёки инобатга олмаган яна бошқа чораларни билсангиз, илтимос, изоҳларда ёзиб қолдиринг"...