Сурхондарёда тез ёрдам шифокори калтакланди

Сурхондарёда тез ёрдам шифокори калтакланди
Ижтимоий тармоқларда бир киши тез тиббий ёрдам шифокори билан жанжаллашаётгани, яна бошқа фуқаро эса шифокорни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Кеча, 9 январь куни соат 14:30 ларда Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасида шифокор Ф.Ж.ни фуқаро Ш.Х. ва Ш.Ҳ. уриб тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида Ш.Х., Ш.Ҳ. ва Ф.Ж.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Экспертиза хулосасига кўра, шифокорнинг олган тан жароҳати енгил деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Ш.Х. ва Ш.Ҳ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив