"Хоким ва ёшлар" учрашуви
Норин тумани ёшлар марказида туман ҳокими Жўрабек Нурматов иштирокида Зарбдор маҳалла ёшлари билан "Хоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда уй-жой, контракт, банк кредити, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 32 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

