"Прокурор ва ёшлар" учрашуви

"Прокурор ва ёшлар" учрашуви
Бугун 2-феврал куни Норин тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-умумтаълим мактабида Норин туман прокурори Бахтиёр Халилов иштирокида Полвонкўл маҳалла ёшлари билан "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.  Бугунги учрашувда 30 нафардан ортиқ  ёшлар  туман прокурорига ўзларининг мурожаатлари билан келдилар.
 Ҳар бир мурожаат билан келган ёш тўлиқ тингланиб 25 та мурожаат ижобий ечим топди. Ёшлар  ўртасида айтилган 4 та мурожаат вақт оралиғида ҳал этилиши сабабли ёзиб олинди ва улар кўриб чиқилиши учун масъулларга бириктирилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив