“Авлодларга мерос жавоҳир” мавзусида Бобурхонлик тадбири бўлиб ўтди

“Авлодларга мерос жавоҳир” мавзусида Бобурхонлик тадбири бўлиб ўтди
2022 йил 14 февраль куни Ахборот-кутубхона маркази ҳамда 14-ИДУМИ фаол китобхон ўқувчилари, Еттиқашқа МФЙ Ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Авлодларга мерос жавоҳир” мавзусида адабий мусиқий кеча ўтказилди. Кечага Еттиқашқа МФЙ ёшлар тарғиботчиси Умаралиев Омадбек таклиф этилди. Ёшлар етакчилари соз олиб Бобур номи беш асрки инсониятнинг ёрқин ва сўнмас юлдузларидан бири сифатида атрофга эзгулик нурини таратаётгани, асарлари эса ҳамон ўқувчиларни маҳлиё этаётганини эътироф этиб ўтди. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари Х.Мирзаева Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида, Г.Мамажонова эса энг бебаҳо асари «Бобурнома»нинг ёзилиши ва тарбиявий аҳамияти ҳақида сўзлаб бердилар. 14-ИДУМИ  фаол китобхонлари томонидан байрам тадбири намойиш этилди. Адабий мусиқий кечада оқувчилар ижросида шоҳ куй ва қошиқлар янгради. Ахборот кутубхона маркази директори Г.Умарова тадбирда фаол иштирок этган китобхонларни тақдирлади. Тадбирда "З.М.Бобур - Шох ва шоир мавзусидаги китоб кўргазмаси ташкил этилди. Унга 22 дона адабиётлар қўйилди. Кўргазмадаги адабиётларга мутахассис М.Абдуғаниева библиографик шарҳ бериб ўтди. Тадбирни АКМ ходими Х.Мирзаева ва Г.Мамажоновалар олиб бордилар.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив