"Мен Ватанимни севаман" шиори остида маънавиий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Бугун Норин туманидаги 15-мактабда ёшлар ўртасида ҳарбий Ватанпарварлик, чет тилларини мукамамал ўзлаштириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Мен Ватанимни севаман" шиори остида маънавиий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Ватанпарвар» ташкилоти Норин туман ўқув спорт клуби, Миллий гвардия туман бўлими ва Давлат хизматлари маркази туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида Шахидмозор маҳалла ёшлари ўртасида "Хорижий тил билимдони" танлови, Миллий гвардия бўлимининг камондон ўқ отиш, «Ватанпарвар» ташкилотининг ҳарбий ўқув спорт машғулотлари ҳамда Давлат хизматлари маркази фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида спорт майдончасида ҳарбий ўқув машғулотлар намойиш этилди.