Ёшлар ишлари агентлиги Норин туман бўлими раҳбари тайинланди
Хакимова Барно Бахтиёр қизи - Ёшлар ишлари агентлиги Норин туман бўлимига раҳбари лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлди.
Бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Норин туман Ёшлар иттифоқи раиси лавозимида фаолият олиб борган.
- Барно Хакимова - ташаббускор ва ташкилотчи, масъулиятли, зиммасидаги вазифани сидқидилдан адо этади, - деди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят кенгаши раиси Бахтиёр Мирзатов Норин туманида ўтказилган тадбирда.