7-may 2025-yil, Chorshanba

Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз этиб белгилади

Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз этиб белгилади
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ Матбуот хизмати.

Унда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тафсилотлар ҳақида билан яқин дақиқаларда батафсил маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2022 йил 2 февраль куни бўлиб ўтган Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Оставить комментарий


0


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив