Озодбек Назарбеков: «Хусусий телеканалларга таъсир қила олмаймиз»
Маданият вазири Озодбек Назарбеков клипларни эфирдан олдириб ташлаш масаласига тўхталди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда санъат аҳлининг айрим вакиллари «рамка»га тўғри келмайдиган чиқишлари билан оммани ўзига қаратмоқда. Саҳна маданиятини, этика қоидаларини унутаётган, томошабинга нисбатан қўпол муносабатини очиқдан-очиқ намойиш этаётган вакиллар ҳам йўқ эмас.
Қайд этилишича, Озодбек Назарбеков Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон маданият вазирининг эшитувида бу борада вазирлик томонидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтган.
«Ҳақиқатан ҳам вазирлигимизга санъат ва маданият вакилларининг ахлоқи, саҳна маданияти, этика қоидаларига риоя қилишига оид жуда кўплаб мурожаатлар келади. Бу борада ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси қошидаги Бадиий кенгаш қарори билан ўша санъаткорларнинг саҳнага, телеканалларга чиқишига тақиқ қўйиш ёки лицензиясини олиб қўйиш билан жазо чоралари кўрилади. Аммо ҳозир биламизки, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам бемалол ўз ижод намуналарини тарқатиши мумкин. Қолаверса, хусусий телеканаллар ҳам мустақил. Маданият вазирлиги билан фақат ЎзМТРК ҳисоблашиши мумкин. Яъни бизнинг тақиқларимизни МТРК таркибидаги телеканаллар инобатга олади, хусусий телеканалларга таъсир қила олмаймиз. Клипларни эфирдан олдириб ташлаш бизнинг ваколатимизда эмас», — дейди Озодбек Назарбеков.
Таъкидланишича, маданият вазири бу борада махсус бир жамоатчилик кенгашини ташкил этиш таклифини билдирмоқчилиги айтган. «У ким бўлишидан қатъий назар, миллат маънавиятига зид чиқишлар қиладими, албатта, ана шундай кенгашлар томонидан тартибга солинса, мақсадга мувофиқ бўлади», — дейди Озодбек Назарбеков.