Тошкентдан Андижонга кетаётган поездга отилган тош 9 ёшли болага келиб тегди

Тошкентдан Андижонга кетаётган поездга отилган тош 9 ёшли болага келиб тегди
Кеча, 10 апрель куни Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 10 апрель куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилган. Ушбу воқеа соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган.

Поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да “Марғилон” темирйўл вокзали фельдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив