ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА - МУҚАДДАС

ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА - МУҚАДДАС
Жорий йилнинг 7-май Норин тумани халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумий ўрта таълим мактабида мархум чегарачи қахрамон майор Йигиталиев Шокиржон Зухриддин ўғлининг бюсти очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни Норин тумани ҳокими  Жўрабек Хамидович Нурматов  очиб марҳум Шокиржон Зуҳриддин ўғли ҳақида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Шокиржон 1997-йил Норин туманидаги 12- умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфига ўқишга қабул қилинган ва 2006-йилда шу мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган. Наманган шаҳар Олимпия заҳиралари коллежида ўқиб 2009-йилда тамомлади.  Шокиржон 2010-йилда Ватан олдидаги йигитлик бурчини адо етиш мақсадида Намангандаги ҳарбий қисмда  хизмат қилди, 2011-йилда хизматни тамомлади. Болалигидан мурғаккина юрагида мавж урган она юртга садоқати уни Ватан ҳимоясига чорлади. Шунинг учун 2011-йил хизматни тамомлаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига ўқишга кирди. 2015-йилда академияни муваффақиятли тамомлади, шу йили август ойида Шаҳрисабз шаҳридаги  ҳарбий қисмда хизматни бошлади. 2019-йил Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда иш фаолиятини давом эттирди. Умрининг сўнгги кунларига қадар шу қисмда Взвод  командири бўлиб хизмат қилди. Йигиталиев Шокиржон Зуҳриддин ўғли 2021-йил 25-сентабр куни юртимиз сарҳадларини қўриқлаш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Мард ва жасур ўғлон, нафақат, мактабимиз жамоасининг, балки бутун Ўзбекистон халқининг фахри ва ифтихоридир. Унинг номи қалбимизда абадий муҳрланиб қолади дея туман рахбари ўз сўзини якунлади.

Кейинги сўз ҳарбий қисм штаби бошлиғи в.в.б. подполковник З. Яркуловга берилди. У Шокиржондаги жасоратни она Ватанга муҳаббатини сўз билан ифодалаб бўлмаслиги Жалолиддин Мангубердилардек билим ва тафаккур эгасини муҳтарам Президентимиз томонидан муносиб тақдирланганлиги билан ифодалаб Шокиржонга майор унвони берилганини ва чегара постларидан бирига унинг исми берилганини тўлқинланиб гапирди. У ўз сўзини бутун харбий қисм номидан яқинларига чуқур миннатдорчиликни етказиш билан якунлади.

Мактаб жамоаси, яқин қариндошлари ва  Шокиржонни таниганлар ундаги Ватанга бўлган садоқат азиз умри-ширин жонидан ҳам муқаддаслигини эътироф этишди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив