Норин туман ҳокими 11-умумтаълим мактабида бўлди
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов 11-умумтаълим мактабида бўлиб, билим масканида ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Мактабнинг санитария ҳолати кўздан кечирилди, спорт зали, кутубхона фаолияти билан танишди.
Мактаб 2000 йилда капитал таъмирланган. 531 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Илм маскани ўтган ўқув йилида яхши натижаларни қайд этган. 35 нафар битирувчининг 17 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Туман ҳокими мактаб фаолияти билан танишар экан, ўқитувчилар билан самимий суҳбатлашди.
- Мактаб кутубхонаси доимий фаолиятда бўлиши керак, маҳалла аҳли ҳам ундан фойдаланиши керак. Кутубхона ёруғ бўлсин ва китобхонлар фойдаланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиб берамиз, - деди туман ҳокими.