Хакерлар “Даврбанк”дан ” 15 миллиард сўмни “ухлатиб кетишган"

Хакерлар “Даврбанк”дан ” 15 миллиард сўмни “ухлатиб кетишган"
"Kompromatuzb" телеграм каналининг ёзишича, "номаълум шахслар ХАТБ “Даврбанк” ҳисоб рақамига кириб, икки фуқаро номига пластик карта очиб 15 млрд (ўн беш миллиард) сўмни, пластикка тушириб ўғирлаб олишга эришган.

Улар бу пулларни мобил иловалар орқали бошқа карталарга ўтказиб, 11 млрд 453 млн сўмни 8-13 июль кунлари Тошкентдаги банкоматлардан нақдлаштириб олишга эришган.

Жиноятчилар қидирилмоқда балки ушлангандир.

Шу ўринда ахборот технологияларини нима учун муҳимлигини тушунтириш шарт эмас а?! Бу хакерларлар ўғирлиги адашмасам Ўзбекистон тарихидаги энг кўп миқдордаги маблағ ўмарилгани бўлса керак, яна ҳам Марказий банкдагилар билишади.

Хўш бу жиноят ҳақида кимдан эшитамиз, марҳамат аниқлик киритворила. Ҳа яна ёлғончига чиқаришмаса бўлди", дейилади хабарида.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив