Россия Ўзбекистондан қарийб 4 минг тонна ўрик харид қилди
Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга 5 минг тонна ўрик етказиб берди.
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 млн долларга тенг бўлган 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистон ўрикларини энг кўп Россия (3,7 минг тонна) харид қилган. Шунингдек, Қозоғистон 1,3 минг тонна, Қирғизистон 707 тонна ўрикни Ўзбекистондан сотиб олган.
2022 йилнинг дастлабки олти ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
· Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна;
· Хоразм вилояти – 831 тонна;
· Тошкент вилояти – 393 тонна.