Япония ҳукумати бутунлай истеъфога чиқди

Япония ҳукумати бутунлай истеъфога чиқди
Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, Япония вазирлар маҳкамасининг навбатдан ташқари мажлиси маҳаллий вақт билан соат 11:30да (Тошкент вақти билан 07:30) бошланган.

Агентлик маълумотларига кўра, Япония ҳукуматининг бош вазир Фумио Кисида бошчилигидаги янги таркиби ҳақидаги маълумотлар тез орада пайдо бўлади.

Дастлаб, агентлик маълумотларига кўра, ҳукуматдаги ўзгаришлар сентябрь ойи бошида бўлиши керак эди, бироқ Кисида “янги капитализм” иқтисодий концепциясини илгари суриш ниятида бу жараённи тезлаштиришга қарор қилди.

Июль ойида Японияда парламент сайловлари бўлиб ўтди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив