G7 мамлакатлари Россияни Запороже АЭСини Украина назоратига қайтаришга чақирди
G7 мамлакатлари МАГАТЭ экспертларини ядровий хавфсизлик соҳаси билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритиш учун Запороже АЭСига жўнатишга ёрдам сўрайди, дейилади “еттилик” ташқи ишлар вазирларининг тарқатган баёнотида.
Мазкур баёнот чоршанба куни Германия ташқи сиёсат идораси томонидан тарқатилди. "Биз Запороже атом электр станциясига ядро хавфсизлиги ва жисмоний хавфсизлик соҳаси бўйича тегишли чоралар билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритиш учун МАГАТЭ экспертларини жўнатишга ёрдам бериш муҳим эканини таъкидлаймиз, шу билан бирга, Украинанинг ўз ҳудуди ва ўзининг инфратузилмалари устидан суверенитетини ҳурмат қилишга чақирамиз", – дейилади баёнотда.
Ҳужжатда вазирлар G7 томонидан «МАГАТЭ тўлалигича ва ҳар доим қўллаб-қувватланиши”ни таъкидланган. “Агентлик мутахассислари Украинадаги барча ядровий объектларга хавфсиз ва чекланмаган тарзда боришига имкон берилиши ҳамда ушбу объектларни ишлатаётган украиналик мутахассислар билан тўғридан-тўғри ва эркин суҳбатлашиш имкони берилиши кераклигини" таъкидлаган.
"Ядро хавфсизлиги ва шу билан боғлиқ Украинадаги тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида мазкур тадбирни ўтказмоқчи бўлган шахсларнинг хавфсизлиги тўлиқ кафолатланиши лозим", – дейилади баёнотда.
G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияни Запороже АЭСи ва Украина ҳудудидаги бошқа ядровий объектлар назоратини "уларнинг хавфсизлигини ва ишончли эксплуатация қилинишини таъминлаш учун” зудлик билан Киевга беришга чақиради. Ҳужжатда айтилишича, Запороже АЭС фаолияти учун масъул бўлган украиналик мутахассислар “ўз вазифасини таҳдидларсиз ва босимларсиз” бажариши керак.
G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари юқорида қайд этилган объектларда ядровий хавфсизлик соҳасида юзага келган вазиятдан “чуқур хавотир” билдирган. Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари “ядро ҳалокатини ёки бошқа ҳодисалар рўй бериш хавфини янада оширади”, шунингдек, "МАГАТЭнинг Украинада тинч ядровий фаолиятни кузатиб бориш учун кафолатни таъминлаш” қобилиятига путур етказади", дейилади ҳужжатда, деб ёзмоқда РИА Новости.