Ҳиндистонда чақмоқ уриши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Бихар штатида сўнгги пайтларда момақалдироқ ва кучли ёмғирлар кузатилди. Бир кунда чақмоқ уриши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти далада меҳнат қилаётган фермерлардир. Бу ҳақда шанба куни Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари маълум қилди, дея хабар берди Sinhua агентлиги.
Бихар бош вазири Нитиш Кумар қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. У одамларни табиий офатларга қарши курашиш департаменти тавсияларига амал қилишга ва иложи бўлса, ёмон об-ҳаво шароитида уйда қолишга чақирди.
Метеорологик бюро келгуси уч кун ичида Бихар ва Ҳиндистоннинг бошқа қисмларида кучли ёмғир давом этишини тахмин қилмоқда.
Ҳиндистонда муссон ёмғирли мавсум июндан сентябргача давом этади, бу вақтда момақалдироқ ва ёмғир тез-тез содир бўлади, вақти-вақти билан чақмоқ чақиши бахтсиз ҳодисаларга олиб келади. Жорий йилнинг июн ва июл ойларида Бихарда чақмоқ уриши оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди