“English House ” ўқув марказининг янги ўқув хоналарини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Норин туман 1-сектор ҳудудида фаолият кўрсатаётган “English House ” ўқув марказида янги босқичдаги замонавий ўқув хоналарини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбиркор Одилжонов Ойдилла томонидан ташкил этилган мазкур муассаса ўтган бир йил давомида 1000 дан ортиқ ёшларни инглиз тили, рус тили, араб тили тўгаракларига қамраб олиб, 35 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.
Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган очилиш маросимида Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов сўзга чиқиб, эндиликда янги ўқув маркази ёш ўғил қизларимизни касбга ўқитиб, келажакда етук кадрлар бўлишига юксак ишонч билдирди.