Наманганда 9 ёшли бола шифохонада вафот этди
Бугун, 8 январь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида 9 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, соат 11:22 да Чуст тумани “Ёрқишлоқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида яшаган 9 ҳамда 4 ёшли болалар соғлиғи ёмонлашиб, тиббиёт ходимлари томонидан шифохонага олиб келинган.
2014 йилда туғилган бола туман тиббиёт бирлашмасида биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган. Ўлим сабаби аниқланмоқда.
“Якуний хулоса суд-тиббий экспертизаси хулосасидан сўнг маълумот берилади”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.