Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни электронлаштирилади
“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди
Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
?аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш;
?мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш;
?ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш;
?ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.
Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида:
▫️2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;
▫️2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади.
2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.