Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Норин тумани ёшлари билан учрашди

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Норин тумани ёшлари билан учрашди
Бугун туман маданият марказида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Адил Атаходжаевнинг ёшлар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, туман ИИБ бошлиғи Умаржон Абдувалиев иштирок этдилар. Учрашувдан кўзланган мақсад, ёшларнинг муаммоларига ечим топиб, таклифларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.  
Учрашувда "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг республика босқичи лауреатлари эсдалик совғалари ва диплом билан тағдирландилар.
Фуқаролиги бўлмаган 3 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди ҳамда 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшга фуқаролик паспорти ва контракт-тўлов асосида таҳсил олаётган  10 нафар ёшга тўлов-контракт шартномасининг уч миллион сўмдан тўлаш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив