Марказий банк янги турдаги эсдалик тангаларини сотувга чиқарди
30 мартдан бошлаб “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда.
Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади.
Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
Эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.