Тақдиримиз, келажагимиз муаллимлар қўлида!
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди.
Мактаб 2011 йил капитал таъмирланган. 535 нафар ўқувчиларга 50 нафар ўқитувчи мураббийлар таълим бериб келмоқда. Ўтган ўқув йилида 25 нафар битирувчидан 17 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинган.
Жараёнда туман ҳокими мактаб кутубхонаси ҳамда спорт майдонларини бино ҳолатини ўрганиб, аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берди. Шунингдек туман раҳбари таълим маскани битирувчи ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар билан суҳбатда бўлди.
Очиқ ва самимий бўлган мулоқот жараёнида ўқувчи-ёшлар туман раҳбарига ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларни беришди. "Сизлар томонингиздан берилаётган ҳар қандай таклифлар бизнинг эътибор марказимизда бўлади" - дейди туман ҳокими.