Меҳнати машаққатли, даромади баракали соҳа

Меҳнати машаққатли, даромади баракали соҳа
Норин туман "Агропилла" МЧЖ томонидан 2022 йил учун ипак қурти боқиш бўйича шартномалар асосида қурт уруғлари тарқатиш бошланди.

Туманда аҳоли бандлигини таминлаш мақсадида ишсиз  фуқароларга 10 грамдан қурт уруғлари тарқатилиб 7000 нафар пиллакор фуқаролар иш билан бандлиги таъминланди

Ипак қурти боқиш истагини билдирган фуқароларга туман ҳокими Жўрабек Нурматов, вилоят “Агропилла” МЧЖ раҳбари Лобархон Явминова туманимизнинг пиллакорлар билан мулоқотда уларнинг меҳнати ҳамиша ардоқланиши ҳақида эътироф сўзларини айтишди.

Шунингдек пилла етиштирувчиларга пул маблағлари аванс тариқасида берилди. 

Маълумот учун: жорий йил туманимизда 140 та фермер хўжалиги билан шартнома қилинган бўлиб, 3349 қути қурт уруғи парваришланди, 191 тонна “кумуш тола” ҳосил олиш режалаштирилган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив